Камолиддин Йўлдош vs Аброр
from KemalYoldash Hosted by Kemal Yoldash
Камолиддин Йўлдош таъкидича, асл мусулмонлар "Қуръон" ва унга мос келган ҳадисларни мустақил равишда ўрганиб, уламолар ақлига таянмаган ҳолда эркин ибодат қилишлари мумкин. Унинг даъвосича, айниқса, пайғамбар алайҳиссаломдан қолган суннатга таянганини иддао қилган уламолар аслида оддий мусулмонларнинг эркин фикрлашига тўсқинлик қиладилар ҳамда шу иши билан сиёсий режимларга қулай восита бўлиб хизмат қилмоқдалар. Шунингдек, Камолиддин Йўлдош тобора сафи кенгаяётган бугунги радикал мусулмонлар, хусусан, Сурия ва Ироқдаги жангарилар "жория, асир, қул, ғанимат" каби тушунчаларни айнан сохта ҳадислардан олмоқда ва бундай ҳатти-харакатларга буюрувчи оятлар аслида "Қуръон"да йўқдир. Унга қарши баҳсга чиққан Аброр Мухтор Алий фикрича, аслида бугунги радикаллашув сабабчилари айнан "Қуръонийлар" кабилардир. https://www.ozodlik.org/a/27592443.html
Embed this episode
No transcript yet.